Роналду мавсумдаги голлари сонини 50тага етказиб олди
Хабарингиз бор, кеча Испания Ла лигасининг сўнгги 38-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Шу куни Мадриднинг “Реал” клуби сафарда “Малага” (0:2) меҳмони бўлиб, муҳим ғалабани қўлга кирититди ва мамлакат чемпионлигини тантана қилди.
Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” етакчиси Криштиану Роналду “Малага” дарвозасига киритилган дастлабки голга муаллифлик қилди ва ўзининг мавсумдаги аниқ зарбалари сонини 50тага етказиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Роналдуда ушбу голлар сонини янада ошириш имконияти бор. Боиси, 3 июнь куни “Реал” ЕЧЛ финалида “Ювентус”га қарши майдонга тушишади.
“Реал Мадрид”ни Испания чемпионига айлантирган ўйин (Видео)>>>
Фикрлар