Роналду нега соч турмагини ўзгартирганини айтди

6 июнь, 07:25 944

Роналду нега соч турмагини ўзгартирганини айтди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду нима учун соч турмагини ўзгартирганини тушунтириб берди.
"Мен агар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқсак ва финалда гол урсам шундай қилишга ваъда бергандим. Шунинг учун ҳам сочимни силлиқладим", - дейди португалиялик футболчи Real Madrid TVга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус"га қарши бўлиб ўтган финалда "Реал" 1:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни Роналду ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйишга эришди.