Роналду солиқ тўлашдан қочмагани маълум қилинди

14 июнь, 08:50 665

Роналду солиқ тўлашдан қочмагани маълум қилинди

 

Испания прокуратураси Мадриднинг “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду 14,7 миллион евро солиқ тўламагани ҳақида эълон қилганди.

Аммо унинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Gestifute компанияси бу вазиятга изоҳ берди ва Роналду солиқ тўлашдан қочмаганини маълум қилди.

“Футболчи (Роналду) солиқ тўлашдан қочмаган, бу аниқ. У ишлаб топган пулларини солиқ идораларидан яширмаган ва давлатни алдашга уринмаган”, – дейилган компания баёнотида.