Роналду терма жамоадаги шерикларига «Реал»дан кетаётганини айтди

16 июнь,2017, 23:37 442

Роналду терма жамоадаги шерикларига «Реал»дан кетаётганини айтди

Мадриднинг «Реал» хамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду термадаги шерикларига «Реал»ни тарк этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Маrca нашри хабар бермоқда.

Ана холос! Роналду "Реал"дан кетмоқчи

Португалиялик футболчининг бундай қарорга келишига испан прокуратурасининг унга нисбатан қўяётган айбловлари сабаб бўлмоқда.

«Мен кетишга қарор қилдим. Ортга йўл йўқ», – деб шерикларига айтган Роналду.

Илгарироқ, унинг жамоадан кетиши ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси Роналдуни 2011 2014 йилларда 14,7 млн евро миқдорида солиқлардан бўйин товлагани борасида гумон қилиб, бу иш бўйича мамлакат судига даъво аризаси киритган эди. Умуман олганда Испания солиқ қўмитаси футболчини тўртта жиноий иш бўйича айбламоқда