Роналду ваъдасининг устидан чиқди

5 июнь,2017, 20:27 722

Роналду ваъдасининг устидан чиқди

 

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду нима сабабдан Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус” мағлуб этилганидан сўнг соч турмагини калталатганининг сабабини айтиб ўтди.

“Мен ваъда берган эдим. Мен агар, “Реал” ЕЧЛни қўлга киритсам ва мен финалда гол урсам, бу ишни қилишим ҳақида ваъда берган эдим. Мен буни бажардим. Мен ҳар доим жамоамга яхши бўлишини истайман ва барчаси яхши якунланди”, – деб айтиб ўтди португалиялик юлдуз клуб расмий телевидениясига берган интервьюсида.

Илгарироқ, Роналду ўзининг соч турмагини ўзгартиргани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.