Роналду ва Коэнтрау "Реал" машғулотида "уришиб кетишди" (видео)

1 июнь,2017, 12:20 761

Роналду ва Коэнтрау


Маълумки, 3 июнь куни Мадриднинг “Реал” клуби ЕЧЛ финал учрашувида Туриннинг “Ювентус” жамоасига қарши майдонга чиқади. Мавсумнинг ушбу муҳим ўйинига ҳар икки жамоа жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

“Реал”нинг навбатдаги машғулотларида жамоанинг португалиялик аъзолари Криштиану Роналду ва Фабио Коэнтрау бир-бири билан ҳазиллашиб уришиб кетишди.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳси Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.