Роналду ва Марсело Хамесдан қолишни сўради

“Реал” ҳужумчиси  Криштиану Роналду хамда ҳимоячи Марселолар Хамес Родригесдан жамоада ҳеч бўлмаганда бир йил қолишни сўрашган. Бу ҳақда журналист Эдуардо Инда “El Cherengueta” эфирида айтиб ўтган.

ОАВда колумбиялик футболчининг гоҳ “МЮ”, гоҳ “Челси”га трансфери ҳақида янгиликларнинг кети узилаётгани йўқ. Инданинг айтишича, жамоага Хамеснинг позициясида ўйнайдиган янги футболчи келишини эшитиши биланоқ футболчи ўзига янги иш жойи топишга қарор қилган. Хамеснинг тақдири эса 3 июньда бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалидан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Родригес бу мавсум Ла лигада 22 баҳсда майдонга тушди ва 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол  этди. Бундан ташқари, шерикларини 6 бор голли узатма билан таъминлаганини айтиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!