Роналду ва Мессини неча фоиз овоз тўплашди?

Хабарингиз бор кеча Лондон шаҳрида ФИФА лауреатлари номи эълон қилинди ва унда Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет 2-марта йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича Португалия терма жамоаси сардори жами 43,19% овоз тўплаган. Бу борада 2-ўринни эгаллаган “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессига эса сўровномада иштирок этганларнинг 19,25% овоз беришган. 3-ўринни эса 6,97% тўплаган ҳолда ПСЖ аъзоси Неймар эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!