Роналду яна бир поғона кўтарилиб олди

14 ноябрь,2016, 14:00 917

Роналду яна бир поғона кўтарилиб олди

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Латвия терма жамоасига қарши баҳсда дубль қайд этди ва Европа терма жамоалари тўпурарлари сафида 4-поғонага кўтарилиб олди.

Энди португалиялик футболчининг ҳисобида 68та мавжуд бор ва у бу кўрсаткичи билан Герд Мюллер ва Робби Кинларга етиб олди.

Роналдудан юқорида Мирослав Клозе (71), Шандор Кочиш (75) ва Ференц Пушкаш (84)лар жой олишган.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.