Роналдудан допинг текшируви ўтказилди

3 май, 21:35 1155

Роналдудан допинг текшируви ўтказилди


Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос “қаймоқранглилар” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг “Атлетико”га қарши ЕЧЛ биринчи баҳсидаги ўйинига баҳо бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда португалиялик футболчи хет-трик қайд этди.

Криштиану допинг назоратини ўтказиши зарур, шунинг учун биз уни ўйиндан сўнг кўрмадик. Роналдунинг спорт формаси яхши бўлганда, “Реал” ундан максимум фойдаланади. Криштиануни табриклашни хоҳлайман. У ажойиб ўйинчи. У яхши ўйнаса, “Реалбошқа жамоага айланади, – дейди Рамос.