Роналдудан норози бўлган Бэйл уни "Реал" тахтидан ағдармоқчи

20 март,2017, 12:00 834

Роналдудан норози бўлган Бэйл уни

 

 

Испания чемпионатида етакчилик қилаётган "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг ички муҳитини сақлаш учун анча тер тўкишига тўғри келади. Уэльслик легионер Гарет Бэйл жамоанинг ҳозирги етакчиси Криштиану Роналдунинг мавқеини эгалламоқчи.

Бэйл жамоада Роналдунинг борлиги унинг ўсишига тўсқинлик қилаётганини таъкидлади. Бош мураббий Зидан Роналдуга кенгроқ имконият яратиш мақсадида Бэйлнинг ҳаракат доирасини чегаралаб қўйгани ҳам уэльслик футболчига ёқмаётган экан.

Бэйл "Реал"нинг янги етакчи футболчисига айланишни истамоқда. Ҳозирги лидер Роналду эса куни кеча захирага олингани учун норозилигини билдирган эди.

SPORTS.uz