Роналдунинг 10 та энг ажойиб машинаси(фото)

9 сентябрь, 20:20 2455

Роналдунинг 10 та энг ажойиб машинаси(фото)

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси, 4 карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдунинг юртимизда мухлислари жуа ҳам кўп. Мухлислар учун, португалиялик юлдузнинг фақат майдондаги ҳаракатлари эмас, балки унинг ҳаёти ҳам қизиқарлидир. Шу боис, биз бугун унинг 10 та энг ажойиб машинси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Ferrari F12 TDF

Роналду сотиб олган энг сўнгги машинаси айнан Ferrаri F12 TDF'дир, Ушбу машинанинг нарҳи 550 минг долларга тенг. Машинанинг двигатель қуввати 780 от кучини ташкил қилади. Максимал тезлик – соатига 340 километр.

Mercedes-AMG GLE 63 S

"Реал" ҳужумчисига нафақат тезкор, балки классик типдаги уловлар ҳам ёқар экан. 32 ёшли футболчида "бор-йўғи" 140 минг доллар турадиган "мерс" ҳам мавжуд. Унинг тезлиги соатига 250 км/соатни ташкил этади.

Bugatti Chiron

Ушбу модельдаги "Bugatti Chiron" 500 дона чиқарилган. Европа чемпиони ушбу машина учун камида 2,5 млн доллар тўлаган.

Mercedes S65 AMG V12 Biturbo

Роналдуда S-тоифасидаги "Mercedes" ҳам мавжуд.

Chevrolet Camaro

Бундай "Шевроле"да Криштиану Роналду асосан оиласи билан сайр қилиши кўриниб турибди. 

Bugatti Veyron Super Sport

Роналдунинг яна бир "эксклюзив" машинаси. У соатига 431 км тезликда ҳаракатланиш имкониятига эгадир. Бу машина Францияда ўтган ЕЧдан сўнг сотиб олинганлигини айтиш жоиз.

Rolls-Royce Ghost

Ушбу "роллс-ройсе"да CR7 одатда шаҳсий ҳайдовчиси билан ҳаракатланади.

Porsche Carrera 911 Turbo S

Ўтган йилнинг март ойида Роналду ўз автопаркини "Порше" тарихидаги энг кучли машина билан тўлдирган эди. Ҳозирда унинг баҳоси 200 минг долларни ташкил этади.

Range Rover Sport

Роналдунинг "энг оддий" машинаси айнан ёмон йўлларга мўлжалланган йўлтанламасидир.

Ferrari 599 GTB Fiorano HGTE

Бу автомобил Хитой бозори учун чиқарилган ва ва уларнинг сони 13 тани ташкил этади. Роналду эса уларда итлари билан сайр қилади.

Манба: Сhampionat.com

Шаҳзод Холбоев тайёрлади