Роналдунинг "Реал"дан кетиши Моратанинг "МЮ" "режаси"ни барбод қилиши мумкин

17 июнь, 21:45 232

Роналдунинг

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Альваро Моратани жамоада сақлаб қолиши мумкин. Бунга сабаб Криштиану Роналдунинг “қироллик клуби”дан кетиши сабаб сифатида айтилмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 24 ёшли ҳужумчини “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олишга қаттиқ бел боғлаган. Хаттоки, қизил иблислар Мората учун 73 млн евро тўлаб, уни Испания футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айлантиришга ҳам тайёр.

Манкуанликлар бу борада футболчининг ўзи билан шахсий келишувга ҳам эришишган эди. Унга кўра Моратанинг йиллик маоши 12 млн еврони ташкил этилиши белгилаб қўйилган.

Роналдунинг агенти унга қайси жамоалардан таклиф бўлаётгани ҳақида айтди 

La Gazzetta dello Sport Роналдуни 400 млн еврога баҳоламоқда