Роналдунинг агенти ПСЖ президенти билан унинг трансфери ҳақида гаплашганини тан олди

18 июнь, 18:20 678

Роналдунинг агенти ПСЖ президенти билан унинг трансфери ҳақида гаплашганини тан олди

Франциянинг ПСЖ клуби “Реал”ни тарк этиш пайига тушиб қолган Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, парижликлар 32 ёшли футболчи учун 140 млн евродан воз кесишга тайёр. Унинг ўзига эса йилига 30 млн евро маош таклиф қилишмоқда.

Бу ҳақда шахсан ПСЖ клуби президенди Носир Аль-Хелайфи футболчининг агенти Жорже Мендеш билан бўлган суҳбатда айтиб ўтган. Daily Mail нашрининг ёзишича парижликлар президенти ва Мендеш 3 июнь куни Кардифф шаҳрида бўлиб ўтган ЕЧЛ финалида учрашишган ва ўйин бошлангунига қадар бир неча соат ушбу масалада гаплашишган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчига шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Монако" ва бир Хитой клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.