Роналдунинг агенти солиқлар борасида кўрсатма берди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жоржо Мендеш мижозининг солиқларни тўламаганлиги  ҳақидаги иш борасида кўрсатма берди.

“El Mundo” хабарига кўра, Мендеш ва унинг яна икки маслаҳатчилари – Луис Коррейя ҳамда  Карлос Осориолар ҳам 19 октябр санасида суд олдида жавоб беришади.

Қайд этиш жоиз, Мендеш июнь ойида яна бир мижози – Радамель Фалькаонинг худди шундай иши борасида ҳам кўрсатма берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдуни июль ойи сўнггида 2011-2014 йилларда солиқдан бўйин товлашда айбланиб, Испания прокуратураси унга нисбатан иш очган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!