Роналдунинг бир ўзи бутун бошли “Ювентус”дан икки баробар устун бўлиб чиқди

2 июнь, 00:11 1103

Роналдунинг бир ўзи бутун бошли “Ювентус”дан икки баробар устун бўлиб чиқди

Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан журналистлар ҳар иккала жамоа футболчиларининг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сонини ҳисоблаб чиқишди.

Facebbok, Тwitter  ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги обуначилари сони ҳисоблаб чиқилди. Қизиғи, “Реал”нинг биргина ҳужумчиси – Криштиану Роналдунинг бир ўзи “Ювентус”нинг бутун бошли футболчиларидан икки баробар кўп фолловерга эга эканлиги маълум бўлди.

“Кекса синьора” футболчиларини ижтимоий тармоқларда  118 млн обуначи кузатиб борса, Роналдунинг саҳифасини 272 млн обуначи кузатиб борар экан. “Реал” футболчиларига эса жами 740 млн киши ижтимоий тармоқларда бефарқ қарамас экан.