Роналдунинг дубли, Рамоснинг "қайчи" усулида киритган голи "Реал"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (видео)

14 сентябрь, 02:16 786

Роналдунинг дубли, Рамоснинг

Ҳозиргина ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда АПОЭЛ жамоалари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда Криштиану Роналду ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда португалиялик юлдуз пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Серхио Рамос эса ўзининг "қайчи" усулида йўллаган зарбасидан сўнг, барчасига "нуқта" қўйилди.

Қуйида ушбу ўйинда юзага келган хавфли вазиятлар ва голларни томоша қилишингиз мумкин.