
Роналдунинг устидан кулишмоқдами?
Россиянинг “Арсенал Тула” клуби матбуот хизмати «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадридни тарк этиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди ва португалиялик юлдузни ўз сафига чорлади.
Немис клуби Роналдуга: Берлин сени ўз ўғлидай яхши кўради
“Криштиану, биз сени Тулада кутмоқдамиз. Сени сотиб олиш учун бизда пул йўқ. Бироқ самовар чойи, ширин печенье ва миллий Филимонов ўйинчоқлари бор”, - деб ёзиб қолдирилди «Арсенал»нинг твиттердаги расмий саҳифасида.
Илгарироқ, Германиянинг “Герта” жамоаси ҳам Криштиануни Берлинда ўз фарзандидай кўришларини айтиб, жамоага таклиф қилган эди.
Комментарии