Росси фаолиятини Турин клубида давом эттириши мумкин

5 апрель,2017, 23:15 367

Росси фаолиятини Турин клубида давом эттириши мумкин


Ҳужумчи Жузеппе Росси ёзги трансферлар мавсумидан сўнг фаолиятини Италиянинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

Футболчининг трансфер ҳуқуқи “Фиорентина” тегишли бўлиб, 2016/17 мавсумни “Сельта”да ижара асосида тўп сурмоқда. Россининг флоренцияликлар билан тузган шартномаси 2017 йил 30 июнида якунига етади.

Giuseppe_Rossi_1

Tuttosport нашрининг ёзишича, 30 ёшли ҳужумчини Туриннинг “Торино” клуби ўз сафида кўришни истамоқда. Туринликлар устози Синиш Михайлович Россини Андреа Белотти билан ҳужум чизиғида 4-3-1-2 схемасида синаб кўришни режалаштирмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.