Россия. “Ўзбек дербиси”да Денисовнинг жамоаси Галиулиннинг клубидан устун келди

567

Россия. “Ўзбек дербиси”да Денисовнинг жамоаси Галиулиннинг клубидан устун келди

Ҳозиргина Россия Премьер-Лигаси 20-туридан ўрин олган “Тосно” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Яхши биласиз, “Тосно” таркибида ҳамюртимиз Вагиз Галиулин, “Локо” сафида эса Виталий Денисов фаолият олиб боради.

Шу боис, ўзига хос “ўзбек дербиси” мақомида кечган қарама-қаршиликда “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида ғалабага эришдилар ва турнир жадвалида етакчилик қилишда давом этадиган бўлишди.

Галиулин ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа ўйнади. Денисов эса заҳирада қолдирилди.

Россия Премьер-Лигаси. 20-тур

Тосно – Локомотив 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 19 Фарфан, 0:2 – 54 Эдер, 1:2 – 69 Труйич, 1:3 – 73 Фарфан.

Тосно – Юрченко, Чернов, Дугалич, Буйволов, Галиулин, Карницкий, Труйич, Палиенко (Нуну Роша, 58), Мухаметшин (Мелкадзе, 66), Мирзов, Марков.

Локомотив – Коченков, Игнатьев, Пейчинович, Кверквелия, Коломейцев (Ротенберг, 90), Денисов, Миранчук, Фернандеш (Миранчук, 81), Фарфан, Лысов, Эдер (Тарасов, 66).

Огоҳлантиришлар: Игнатьев (33), Палиенко (44), Дугалич (73), Коченков (87).