Россия УЕФА коэффицентлар жадвалида ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди

Жорий ҳафта бўлиб ўтган еврокубокларнинг гуруҳ босқичи илк туридан сўнг Россия УЕФА коэффициентлар жадвалида Португалияни сезиларли фарқ билан ортда қолдиришда давом этмоқда.

ЦСКА ва “Зенит”нинг ғалабаси, “Локомотив” ҳамда “Спартак”нинг қайд этган дуранг натижалари Россияга 1,200 балл тақдим этди. Умумий ҳисобда ўз балларини 45, 382га етказиб олган россияликлар рейтингнинг 6-поғонасидан жой олиб туришибди.

Қайд этиш лозимки, УЕФА коэффициентлар жадвалидаги 6-ўрин Россияга 2018/19 ва 2019/20 йилги мавсумларда еврокубокларда кўпроқ ўрин ажратилишига сабаб бўлади. Аниқроғи, бу ҳолатда рус клубларига 3та ЕЧЛ ва 3та ЕЛ йўлланмаси берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!