Россия чемпиони "Милан" ҳужумчисига катта маош ваъда қилмоқда

Россиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Москванинг “Спартак” клуби “Милан” ҳужумчиси М'Байе Ньянгни сотиб олиш борасида музокараларни жадал давом эттирмоқда.

Италиялик машхур журналис Жанлуки ди Марцио ўз сайтида эълон қилишича москваликлар 22 ёшли франциялик футболчи учун йилига 3 млн евро маош ҳамда 4 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу трансфер “Спартак” учун тахминан 18-20 млн еврога тушиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!