Россия энди Жанубий Корея ва Саудия Арабистони билан бирга зикр этилади

Аввал хабар берганимиздек, КК-2017 3-тури доирасида Россия Қозон шаҳридаги “Қозон-Арена” стадионида Мексикага қарши баҳс юритди. Учрашувда ҳисобни руслар очган бўлсада, якунда Мексика ирода кўрсатди ва мезбонлар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Шу тариқа, Станислав Черчесов бошқарувидаги Россия термаси Конфедерациялар кубогидаги юришини гуруҳ баҳсларидаёқ ниҳоялади.

Эътиборлиси, бугунга қадар фақатгина Саудия Арабистони(1997 йил) хамда Жанубий Корея(2001 йил) термалари мезбон бўлишига қарамай турнирдаги юришини илк босқичдаёқ якунлашган эди. Эндиликда, Россия ҳам ушбу термалар сафига қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!