Россия терма жамоаси Хорватияга қарши баҳс олдидан мухлисларга юзланди

Хабарингиз бор бугун ЖЧ-2018нинг чорак финалида Россия Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Мезбон терма жамоа ушбу муҳим учрашув олдидан ўз мухлисларига мурожаат қилди.

“Дўстлар, биз чиндан ҳам жаҳон чемпионатидаги юришимизни давом эттиришни хоҳлаймиз! Ғалаба учун боримизни бериб ҳаракат қилишга ваъда берамиз. Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингиз бизга куч беради, сизлар дунёдаги энг зўр мухлисларсизлар. Биз сизларни жуда яхши кўрамиз ва қадрлаймиз”, - деб ёзилади терма жамоанинг Твиттердаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Россия – Хорватия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!