Россия термаси устози: Босим? Бу тиббиётдаги термин. Ҳеч қандай босим йўқ

Конфедерациялар кубоги-2017 турнири очилиш ўйинида Россия терма жамоаси Янги Зеландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг россияликлар устози Станислав Черчесов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, катта турнирдаги илк ўйинда қийинчилик бўлади. Биз илк ўйинни ютишимиз шарт эди. Янги Зеландия ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилди. Асосийси биз ўзимиз ўйлаган ўйинни намойиш эта олдик ва ғалабага эришдик.

Дастлабки учта вазиятда рақиблар бўш дарвозадан тўпни қайтара олишди. Бироқ кейин биз гол киритдик.

Майдон ҳолати? Менимча яхши. Ҳеч қандай муаммо кўзга ташланмади. Ташкилотчиларни қилинган иш билан табриклайман. Барчаси ажойиб. Энди менда бу стадионга нисбатан бошқача муносабат бўлади. Бу менинг терма бошқарувидаги илк расмий ўйиним эди. Ижобий натижа, ҳаммага ёқади.

Босим? Бу тиббиётга алоқадор термин. Мен бу ҳақда учинчи кундирки, шу сўзни эшитмоқдаман. Ҳеч қандай босим йўқ. Биз ўйинга профессионал тарзда тайёрландик ва ўйнадик. Янги Зеландия яхши жамоа. Биз уларни узун пас билан ўйнашини билар эдик ва шу содир бўлди.

Португалия билан ўйинга хали анча вақт бор. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига қараймиз”, – деб айтиб ўтди Черчесов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!