Россия – Эрон учрашуви Москвада ўтказилмаслиги маълум қилинди

 

ЖЧ-2018 саралашида муваффақиятли иштирок этаётган Эрон терма жамоаси кузда Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши борасида олдинроқ маълум қилгандик.

Эрон термаси Россияда мезбонлар билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Бироқ қайси шаҳар ва стадион ушбу учрашувга мезбонлик қилиши борасида томонлар хали келишувга эришганича йўқ эди.

РФФ президент Виталий Мутко Россия – Эрон ўртасидаги ўртқолик баҳси борасида гапириб ўтди.

- Яқин вақтлар ичида биз ушбу учрашув қаерда ўтказилиши борасида хабар берамиз. ҳозир музокаралар кетмоқда. Бир нарса аниқки, ўйин Россияда бўлади. Аммо Москвада эмас, - дейди Мутко.

Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув 10 октябрь куни Россияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!