Россиялик Паралимпиячиларга ҳам чеклов қўйилди

Халқаро Паралимпия Қўмитаси (ХПҚ) Россиялик параатлетларнинг Жанубий Кореядаги иштирокига чеклов қўйди. Илгари ушбу терма жамоа вакилларининг ҳеч қайси спортчиларига Паралимпиада иштирок этмаслик қарори чиқарилган эди. 

2018 йилги Паралимпиада иштирок этувчи рус спортчилари ХПҚ томонидан жиддий текшириб чиқилади. Маълумотларга кўра, мусобақада тахминан 30-35 спортчининг иштирок этиши учун рухсат берилади холос. Россия Федерациянинг рамзларига Олимпия ўйинларида қўйилган чеклов Паралимпиадада ҳам кучга киради. Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинлари 9-18 март кунлари бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!