Россиялик боксчи Сардорнинг зарбаларига дош беролмади

16 март, 11:15 789

Россиялик боксчи Сардорнинг зарбаларига дош беролмади

 

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Европа бокс конфедерацияси ва Озарбайжон бокс федерацияси ҳамкорлигида "Буюк ипак йўли - 2017" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ўнинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг қатор мамлакатлари энг кучли боксчилари билан иштирок этмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар боксчиси қатнашаётир.

SPORTS.uz ахборот порталига хабар беришларича, нуфузли мусобақада Сардор Бегалиевнинг дастлабки жанги мухлису мутахассисларга катта таассурот қолдирди. 91 килограмм вазн тоифасила рингга чиқаётган ҳамюртимиз россиялик рақиби Магомедмурад Арсланбековга қарши жангда рақибини катта устунлик билан енгди.

64 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Иқболжон Холдоров эса қозоғистонлик Аян Калибековни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энг енгил - 49 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Мироншоҳ Иброҳимов мезбонлар вакили Ёдгор Алиевни йирик ҳисобида енгди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Мадиёр Саидраҳимов ва Маҳмуд Ғоипов биринчи жангда мағлуб бўлди.

SPORTS.uz