Россиялик дарвозабон фаолиятини "Лацио"да давом эттириши мумкин

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби дарвозабони Юрий Лодыгин фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли россиялик голкиперга Римнинг “Лацио” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш керакки, италян жамоаси раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Томас Стракошга жиддий рақобат пайдо қила оладиган дарвозабон қидирмоқда.

Маълумот учун, Лодыгин питерликлар сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг “Зенит” билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!