Россиянинг Эрон ва Жанубий Кореяга қарши учрашувларини дунёнинг машҳур реферилари бошқариб боради

2018 йилги мундиал мезбони ҳисобланган Россия терма жамоасининг Эрон ва Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Унга кўра 7 октябрь куни Москвадаги “ВЭБ Арена” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган Россия – Жанубий Корея ўйинини Виктор Кашшаи бошчилигидаги венгриялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

10 октябрь куни Қозон шаҳридаги “Қозон Арена”да бўлиб ўтадиган Россия – Эрон баҳсини эса Милорад Мажич бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар бошқариб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!