Россиянинг Жанубий Корея ва Эронга қарши ўйини вақти маълум бўлди
Хабарингиз бор, олдинроқ Россия терма жамоаси Эрон ва Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини ўтказишини маълум қилгандик. Айни пайтда ЖЧ-2018 мезбони ушбу рақиблар билан қачон ва қаерда учрашиши номаълум эди.
Россия терма жамоаси матбуот хизмати твиттерида ёзилишича, Станислав Черчесов шогирдлари 7 октябрда Жанубий Корея билан Москвадаги “ВЭБ Арена”да, Москва вақти билан 17:00да бошланади.
10 октябрь куни эса Қозондаги “Қозон Арена”да Эрон терма меҳмон бўлади ва бу баҳс Москва вақти билан 19:00да бошланади.
Фикрлар