Россиянинг омадсизлиги барҳам топди

Россия терма жамоаси Конфедерациялар кубоги-2017 1 турида Янги Зеландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Станислав Черчесов бошқарувидаги жамоа катта турнирлардаги кетма-кет 8 ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Бундан олдин сўнгги бор руслар Евро-2012 да Чехияни 4:1 ҳисобида мағлуб этишни уддалаган эди.

Шундан сўнг бўлиб ўтган ЖЧ-2014 хамда Евро-2016 турнирларида Россия бошқа ғалаба қозона олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!