“Ростов” футболчиси билан жанжаллашган Моуриньо ўйиндан сўнг у билан ярашиб олди

10 март,2017, 09:25 486

“Ростов” футболчиси билан жанжаллашган Моуриньо ўйиндан сўнг у билан ярашиб олди

 

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ростов”га қарши (1:1) кечган ЕЛ нимчорак финал илк ўйинида рақиб ярим ҳимоячиси Тимофей Калачев билан жанжалашиб қолди.

Учрашувдан сўнг португалиялик мутахассис футболчи билан юзага келган можарога ўз муносабатини билдирди.

“Ўйиндан сўнг биз Калачев билан ярашиб олдик. Биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Калачев узр сўради, мен эса у “Олд Траффорд”да ўйнай олмаслигидан хурсандлигимни билдирдим. Ўйин вақтида эса биз бир-биримизга шунчаки: “овозингни ўчир”, дегандик”, – деди Моуриньо.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.