“Ростов” мухлислари Элдор Шомуродовни эътироф этишди (фото)

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолиятини Россиянинг “Ростов” жамоаси олиб боради. Дам олиш кунлари бўлиб ўтган Россия Премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган “Тосно”га қарши баҳсда ҳамюртимиз дубль қайд этиб, жамоасига муҳим очколарини келтирган эди.

Учрашувдан сўнг, клуб мухлислари ёрдамида ўтказилган сўровномада ҳамюртимиз ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Шунингдек, “Ростов” расмий сайтида ўтказилган апрел ойининг энг яхши футболчисиниу аниқлаш борасида ўтказилган сўровномада ҳам Элдор энг яхшилар қаторида зикр этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!