“Ростов” мухлислари Шомуродовга кўпроқ имкон беришни сўрамоқда(шарҳ)

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов “Ростов” клуби сафида ўзининг дебют ўйинини ўтказди.

Аниқроғи, ростовликлар бош мураббийи Леонид Кучук “Амкар”га қарши баҳснинг 88-дақиқасида ҳамюртимизни заҳирадан майдонга туширди.

Эътиборлиси, Элдор майдонда 5 дақиқага яқин вақт давомида ҳаракат қилган бўлса-да, “Ростов” мухлисларига унинг ҳаракатлари маъқул келган кўринади. Зеро, клубнинг турли ижтимои тармоқлардаги саҳифасида ҳамюртимизнинг шаънига илиқ фикрлар айтилган ва унга кўпроқ ўйин амалиёти бериш лозимлигини қайд этиб ўтишмоқда.

“Шомуродов заҳирадан ўйинга яхши қўшилди. Байрамянга ажойиб пас узатди. Бироқ…”

(Сергей Плахов)

“Ғалаба билан! Юсуповнинг ўйини яхши чиқди. Шомуродовнинг ўйинини 45-90 дақиқа кўришни истар эдим”(

Петр Шевцов)

“Шомуродовнинг дебюти амалга ошди. Бугун уни 5 дақиқа ўйнатишди. Келгуси сафар яна ўйин охирида тушириш керак. Аммо 15 дақиқа олдин. Кейинчалик, аста-секинлик билан кўпайтириб бориш лозим”

(Алишер Каримов)

“Ўзбек футболчисига кўпроқ имконият бериш керак. У бугун 5 дақиқани ажойиб ўтказди”

(Владимир Калинин).

Изоҳ: Мазкур фикрлар "Ростов" клубининг "Вконтакте" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасидан олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!