“Ростов”га қарши ўйинда жароҳат олган Погба терма жамоада ўйнамайди

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба кеча ЕЛ доирасидан ўрин олган “Ростов”га қарши ўйинда иштирок этди. Ушбу баҳсда хавбек жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Поль Погба кичик жароҳати боис яқин кунлардаги учрашувларни ўтказиб юборади. Шунингдек, футболчи Франция терма жамоасининг навбатдаги баҳсида ҳам иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, кеча ЕЛ доирасидаги “Манчестер Юнайтед” – “Ростов” беллашуви 1:0 ҳисобида якунланди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!