Рой Жонс UFC жангчисига қарши рингга чиқмоқчи

14 сентябрь, 16:34 668

Рой Жонс UFC жангчисига қарши рингга чиқмоқчи

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс UFC собиқ чемпиони бразилиялик Андерсон Силва билан урушмоқчи. Унинг сўзларига кўра, жанг Россияда ташкил қилинади.

Бу жанг Россияда бўлади, аммо қачон ташкил қилинишини билмайман, – дея Жонснинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Мен билан бразилиялик Андерсон Силва  бокс қоидалари бўйича жанг қилишни хоҳлаган эди. Мен қарши эмасман, аммо UFCда унга рухсат беришмади. Ҳозир менда бу таклифни қабул қилиш учун 100 % имконият бор. Агар у рози бўладиган бўлса, жанг ташкил қилинади.

– Менда олдин ҳам шундай режа бор эди. Бу Флойд Мейвезернинг жангидан анча илгари бўлган. Конор Макгрегор биланми? Бу одамлар учун ажойиб бўларди. Шу вақтгача бирор марта бўлмаган унутилмас шоуга айланиши аниқ эди.

Эслатиб ўтамиз, бокс қоидалари бўйича енгилмас жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ва UFC чемпиони Макгрегор ўртасидаги жанг август ойи сўнггида бўлиб ўтган ва 10-раундда америкалик боксчининг техник нокаути билан якунланган.