Рой Кин "Манчестер Сити" ҳимоячисини "ёш бола" деб атади

26 ноябрь, 08:59 512

Рой Кин

Нафақат Манчестер Юнайтед, балки бутун Буюк Британиянинг футбол афсонаси ҳисобланган Рой Кин Манчестер Сити ҳимоячиси Жон Стоунзнинг ҳимоядаги қўпол хатоларини кескин қўралади.

Рой Манчестер Ситининг Мёнхенгладбахдаги баҳсида Жон Стоунз ёш болалардек ҳаракатланганини таъкидламоқда.

Жон Стоунз ёш болалардек тўпни олдириб қўймоқда. Шу сабабли у ўйин давомида жамоадошларидан яхшигина гап эшитиб олди. У келажакда яхши футболчи бўлиб етишиши мумкин. Лекин ҳозир ўз устида тинмай ишлаши керак. Бу борада Жонни танқид қилишга ўрганиб қолган жамоадошлари ҳам ёрдам қўлини чўзишлари даркор. Пеп Гвардиола ҳам қараб турмаса керак, дейди – 45 ёшли Рой Кин.