Рой Кин: Ван Нистелрой ва Бекхэм ҳозир миллиард фунт турар эди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ сардори Рой Кин футболчиларнинг трансфер суммаси кескин ошиб бораётгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳозирги нарҳ-наво ақлга сиғмайди. Ҳозир профессионал футболчи бўлишнинг айни вақтидир. Оддий футболчиларни ҳам 35 млн фунтга олишмоқда.

Бу уларнинг айби эмас. Бунга бозор айбдор. Топ футболчилар етишмаяпти. Шунинг учун ҳам кучли футболчиларни катта суммага сотиб олишмоқда.

Ван Нистелрой ҳозир аниқ миллиард турар эди. Бекхэм ҳам. Гиггз эса икки миллиард.

- Сизчи?

- Билишимча 3,75 млн.

Қайд этиш жоиз, 1993 йили МЮ “Ноттингем Форест”дан шунча сумма эвазига Кинни сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!