Рой Хожсон "Кристал Пелас"ни бошқариши мумкин

Англиялик машҳур мутахассис Рой Хожсон айни дамда бош мураббийсиз қолган “Кристал Пелас” бошқарувини ўз қўзлига олиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 69 ёшли мутахассис Евро-2016 даги мувоффақиятсизликдан сўнг Англия терма жамоасидан истеъфога чиқарилган эди.

“Мен ҳозир бахтлиман. Агар, менга маъқул келадиган таклиф бўлса, қабул қилишга тайёрман”, - дейди Хожсон.

Маълумот учун, Хожсон фаолияти давомида "Блэкберн", "Фулхэм", "Ливерпуль" ва "Вест Бромвич" каби жамоалар билан премьер-лигада фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!