Ройс "Бавария"га қарши майдонга тушиши мумкин

20 март,2017, 16:05 403

Ройс

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Марко Ройс Бундеслиганинг 28-турида “Бавария”га қарши майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда Ruhr Nachrichten нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича Германия терма жамоаси аъзоси шу ҳафта сўнггига қадар якка тартибда машғулотларга киришади ва югуриш машқларини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ройс чемпионатнинг 23-турида “Байер”га “(6:2) қарши баҳснинг 1-бўлимида мушакларидан жароҳат олган ва учрашувни эрта якунлаган эди.

Маълумот учун, “Бавария” ва “Боруссия д” жамоалари ўртасидаги баҳс 8 апрель куни “Аллианц Арена”да бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.