Ройс: "Боруссия Д" учинчи ўрин учун курашади

28 апрель,2017, 09:14 265

Ройс:

Хабарингиз бор кеча Германия кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Бавария" ҳамда "Боруссия Д" жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Учрашув дортмундликларнинг иродали ғалабаси билан якунланди ва улар мусобақанинг финалига йўл олишди. Ушбу ўйиндан сўнг "Боруссия Д" ҳужумчиси Марко Ройс ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Байрам қилишимиз учун вақт унчалик кўп эмас. Ҳозир, биз учун чемпионатни ижобий якунлаш жуда муҳим. Биз Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун мавсумни 3-ўринда якунлашга ҳаракат қиламиз", - дейди германиялик футболчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.