Рўзиқул Бердиев: Барча мухлисларимизни самимий табриклайман

31 май, 08:28 116

Рўзиқул Бердиев: Барча мухлисларимизни самимий табриклайман

 

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинидан ўрин олган “Насаф” – “Пахтакор” (1:0) учрашуви ниҳоясига етгач, қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало жамоамизни доим қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизни, умуман жамоамизга бефарқ бўлмаган барча футбол ишқибозларини,  Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичига чиққанимиз билан самимий табриклайман.

Уларга ташаккуримизни ва табригимизни  етказиб қўясизлар деган, умиддаман. Насиб этса, бундай мухлисларимизни кейинги босқичда ҳам хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун биз тартибли ўйин намойиш қилдик. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди, буни йигитлар уддалашди.

Захирадан майдонга тушган ўйинчиларимиз ҳам, ўйинимизни кучайтира олишди. Бир сўз билан айтганда, барча футболчиларимиз кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди”, – деди Рўзиқул Бердиев.