Рўзиқул Бердиев: Бугунги ғалабада ҳамманинг ҳиссаси бор

30 март, 21:29 403

Рўзиқул Бердиев: Бугунги ғалабада ҳамманинг ҳиссаси бор

Бугун Олий лига 4-тур учрашувларига старт берилди. "Насаф"-"Сўғдиёна" (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

" Бугунги ўйинда биз рақибга босим ўтказа олдик. Рақибни хато қилишга мажбур қила олдик. Биринчи бўлим ўрталарида  ўйинимизни бўшаштириб юбордик.Рақиб эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилди ва вазиятлар яратишга уринди."

"Бугунги учрашувдаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилди. Учрашув ҳисоби бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо шогирдларим бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадилар. Бугун йигитлар майдонда эркин ҳаракат қилишди."

"Биз жамоавий ўйин намойиш этамиз. Майдонга тушган барча ўйинчи ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ адо этдилар. Ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди."