Рўзиқул Бердиев: Бундай ўйин билан биринчи ўринга кўтарилиш қийин

7 апрель,2017, 20:26 618

Рўзиқул Бердиев: Бундай ўйин билан биринчи ўринга кўтарилиш қийин

 

Олий лига 5-турида “Олмалиқ” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди. Учрашувдан сўнг “аждарлар” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

-“Олмалиқ”ни ғалаба билан табриклайман. Улар бизнинг хатоларимизни кутиб ўйнади. Хатоимиз учун бизни жазолашди. Олмалиқликлар яхши ҳимояланишди. Бизда имкониятлар бўлди. Аммо вазиятларни голга айлантира олмадик.

Одил Ҳамробеков иккита ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Шунинг учун уни захирада қолдирдик. Асосийси бизда 3 та таянч ярим ҳимоячиси бор. Шуларни алмаштириб туширдик. Бугунги ўйинни Раҳматуллаев ва Ғаниевга ишониб топширгандик. Кейинги учрашувларда Ҳамробеков ёрдам беради.

Шахбоз Эркинов кеча машғулотларда жароҳат олди. Унинг йўқлиги ҳам билинди. Ҳужумда ўйнаган Бобир Абдуҳолиқов озгина ёшлик қилди. Элдор Суюнов жароҳатидан фориқ бўлди. Кейинги ўйинларда у майдонга тушади.

Бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмадик. Бугун ғалаба қозонганимизда биринчи ўринга кўтарилиб олишмизни билар эдик. Лекин бундай ўйин билан у поғонага чиқиб олиш анча қийин, - дейди Бердиев.