Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"дан учраган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Хозиргина, Суперлиганинг 10-тури доирасида Тошкентда “Бунёдкор” – “Насаф” баҳси тошкентликлар фойдасига якунланди.

Учрашув натижалари бўйича хозирда матбуот-анжумани бўлиб ўтмоқда.

Рўзиқул Бердиев: - “Бунёдкор”ни Ғиёсов ва Собирхўжаевнинг ақилли ўйини учрашувнинг натижасини ҳал қилди. Бугунги кунлаги ҳолатимиз, ўйиндаги ҳаракатларимизга тасир қилди.

Шуни айтишим керакки, рақибларимиз енгил ўйин кўрсатиб бизга гол уришди. Марказий ҳимоячиларимизнинг бўш ҳаракатлари ушбу натижага олиб келди. Черанга тезроқ олдинги даражасига етиши учун имкон бердим. Бобир Абдихолиқовни эса, тўпни ўзида кўп ушлаб туриб, хато қилгани учун алмаштирдик. Бугунги ўйинда унда деярли вазиятлар бўлмади. “Бунёдкор” учун бу муҳим ғалаба.

Ўйлашимча, ҳимоявий тактикада майдонда ҳаракатқилишга футболчиларимиз тайёрмас. Балким ғалабага бўлган иштиёқ камлиги, жисмоний толиқганлигимиз бизга ҳалал бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!