Рўзиқул Бердиев: Чемпионларимиз бизга эртанги ўйинда ёрдам бера олишади

Хабарингиз бор, эртага, 30 январь куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ОЧЛ-2018 плей-офф босқичидан ўрин олган “Насаф” – “Ал Файсали” учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ушбу жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, унду дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди:

Биринчи навбатда барча юртдошларимизни ёшларимизнинг тарихий ғалабаси билан табриклайман. Улар ўзбек футболида янги авлод етишиб келаётганини исботлаши.

Келаётган янги мавсум билан барчани қутлайман. Мавсумдаги илк ўйин биз учун доим финалга тенг ўтади. Гуруҳ босқичига йўлланмани олишни жуда хоҳлаймиз.

Тайёргарликка келадиган бўлсак, биз йиғинни декабрда бошладик ва Туркияда давом эттирдик. У ерда бир қатор учрашувларда майдонга тушдик, умид қиламанки, йигитлар ўзларини энг яхши ўйинини кўрсатиб вазифани уддалайди.

Ёшлар терма жамоамиз таркибидагилар ҳам бугун бизга келиб қўшилади ва улар эртанги ўйинда жамоага ёрдам бера олади, -дейди “Насаф” устози.

Мақсуд Каримов: – Авваламбор, ёшларимизнинг тарихий ғалабаси билан барчани табриклайман, ушбу футбол байрамини эртанги ўйинда давом эттиришга ҳаракат қиламиз. “Насаф”нинг нафақат Қашқадарёда балки, бутун Ўзбекистонда мухлислари бор, эртага биз уларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга тушамиз, -дейди “аждарлар” етакчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!