Рўзиқул Бердиев: Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик

27 май,2017, 14:38 335

Рўзиқул Бердиев: Ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик

 

Олий Лига 12-туридан ўрин олган “Металлург” – “Насаф” (1:0) учрашуви якунлангач қаршиликлар устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун афсуски ғалабага лойиқ ўйин кўрсата олмадик. Бунга сабаб, ўтган “Пахтакор”га қарши учрашувда йигитларимиз катта куч йўқотгани бўлди. Шунингдек ўйиннинг эрта  бошланиши, ҳаво ҳароратининг баландлиги ҳам бугунги ўйин сифатига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Албатта бу баҳона эмас, бугун ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик.

“Металлург” жамоаси биринчи бўлимда вужудга келган вазиятдан унумли фойдаланди ва гол уришга эришди. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояланишди ва ҳисобни сақлаб қолиш пайида бўлишди ва мақсадига эришди”, – деди Рўзиқул Бердиев.