Рўзиқул Бердиев: Ғузор халқига ва "Шўртан"га рахмат айтаман

Бугун Олий лигада биринчи давра ўйинларига якун ясалди. 15-турда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Наманганнинг “Навбахор” клубини қабул қилди ва йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қоўонди.

Мазкур учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин борасидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда Наманган клуби мабуот хизмати хабар бермоқда

"Бугунги ўйин қандай бўлганини таблодаги ҳисоб кўрсатиб турибди. Бугун кўп вазиятлар яратдик. Қайсидир холатларда шогирдаларим шошилишди чоғи, баъзан совуққонлик етишмади. Бу руҳиятга ҳам боғлиқ. Умумий қилиб айтганда, беллашув бизнинг устунлигимизда ўтди. Биз хақли равишда ғалабага эришдик. Ўйин иккинчи голгача бўлди. Шундан сўнг "Навбаҳор"нинг ғалаба ва дурангга бўлган ишончи қолмади. Ғузор халқига ва "Шўртан" футбол клубига катта миннатдорчилик билдирамиз. Чунки бу ерда ўтказган ўйинларимизда барча қулайликлар яратиб берилди. Барча мухлисларимизни эртанги байрам билан муборакбод этаман. Бошқа жамоалар каби биз хали таътилга чиқмаймиз. Сабаби, олдимизда 30 июнь кунги кубок доирасидаги ўйин бизни кутиб турибди. Мазкур бахс янгиланган ўйингоҳимизда ўтказилади. Барча мухлисларимизни чорлаб қоламиз. "Насаф" мухлислар учун ўйнайди. Шунингдек "Бунёдкор"га қарши қолдирилган ўйинга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Бизга хали танаффус бошланмайди", - деб фикрини якунлади "Насаф" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!