Рўзиқул Бердиев: “Красични яна жамомизга қайтармоқчимиз”

20 июнь, 00:49 165

Рўзиқул Бердиев: “Красични яна жамомизга қайтармоқчимиз”

“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви якунига етгач, қаршиликлар устози Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиев ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

Жасур Абдураимов: Бугун ўйинда характеримизни кўрсатдик

“Учрашув кескин курашлар ва тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимдаги яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда Сергеев гол урган вазиятда ҳимоячиларимиз бироз диққатини йўқотди. Умумий қилиб айтганда, камчиликларимиз бор. Бу камчилик уюштирган ҳужумларимизни голга айлантира олмаслик. Камчиликларимиз устида ишлаймиз.

Биз ҳимоядаги бу каби хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. “Пахтакор"нинг стандарт вазиятлари хавфли бўлишини билардик ва буни футболчиларга ҳам тайинлаган эдик. Аммо бугун биринчи голни айнан стандарт вазиятидан кейин ўтказиб юбордик. Иккинчи гол эса Каримовнинг шахсий маҳорати эвазига киритилди.

Иккинчи даврада жамоа таркибини кучайтиришимиз керак. Юқори уринлар учун курашда бусиз иложи йўқ. Жамоамиздаги ёшлар доимбарқарор ўйин кўрсата олишмаяпти. Биз бу ҳақда раҳбариятга мурожаат қилдик. Ҳужум чизиғимизни кучайтиришимиз керак. Красични ҳам жамоамизга қайтариш истагимиз бор. Бизга у каби индивидуал маҳоратга эга ўйинчилар жуда зарур. Албатта давралар оралиғида бу борада янгиликлар бўлади”, – деб айтиб ўтди Бердиев.